TARKIBIY TUZILMA

"QISHLOQENERGOLOYIHA"

акциядорлик жамияти акциядорларининг 24.06.2015 йил бўлиб утган умумий йиғилишининг 14сон баенномаси билан тасдиқланган жамиатнинг ташкилий тузилмаси.

 Жамиятнинг умумий йигилиши - ушбу орган орқали акциядор жамиятни бошқаришида уз хуқуқини амалга ошириш имконини берувчи, Жамиятнинг олий органи;

 Кузатув кенгаш – жамият стратегиясини ишлаб чиқилишига, унинг манфаатларини таъминлашга қоратилган, жамият фаолиятини умумий бошқаруви ва назоратини амалга оширилишда маъсул бўлган, бошкарув органи;

 Тафтиш комиссияси - Жамият акциядорлари умумий йиғилишига хисобот берувчи, Жамият молиявий-хужалик ва хуқуқий фаолияти устидан ички назорат юритувчи орган;

Бош директор – Жамиятнинг жорий фаолиятини юритувчи ва жамият акциядорлари, хомда кузатув кенгаши томонидан белгиланган стратегияни амалга оширувчи Жамиятнинг бир шаҳс тимсолида, ижро этивчи орган;

Ишлаб чиқариш бўйича директор – Жамият бош директорининг биринчи ўринбосари сифатида, Жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижадорлиги ва самарадорлиги учун жавобгардир.

Уз фаолияти давомида ишлаб чиқаришнинг зарур техникавий даражасини ва доимий усишини, самарадорлиги ва мехнат унимдорлигини, сарф-харажатларни (моддий, молиявий, мехнат) камайтириш, ишлаб чиқариш ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш йулларини белгилайди. Бевосита унинг рахбарлигида қурилиш булими, ахборот ва компьютер технологиялари бўлими, ресурс-смета хужжатлар булими, ривожланиш истиқболлари бўлими, шахар ва қишлоқ электр тармоқлар бўлими, излониш-қидирув бўлими, ҳамда Самарқанд, Андижон, Навои ва Коракалпок  комплекс лойихалаш бўлимлари иш юритадилар.

Ихтисодиет ва умумий масалалар буйича директор – Жамиятнинг ишлаб чиқариши, хужалик ва молия-ихтисодий фаолияти бўйича жавобгардир.

Бевосита ишлаб чиқариш ихтисодиети, хисоб-китоб лойихаларни расмийлаштириш ва чиқариш бўлимларга, девонхона, хужалик гурухи ва моддий-техникавий таъминот, фойдаланиш ва транспорт (СМТОЭиТ) хизматига рахбарлик қилади;

Ички аудит хизмати - текшириш утказиш амалиети воситасида ижро этувчи органи фаолиятини қонунчилик талабларига, жамият устави ва бошқа хужжатларга риоя этишини, хамда бухгалтерлик ва молиявий хисободларда маълумотларини тўлиққонлик ва хақконийлик даражаси таъминланганлигини, хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган опрацияларни амалга оширишда белгиланган қоида ва жараенларга амал қилиниши, активлар бутлигини таъминланганлигини, жамиятни бошқаришда, қонунчиликда белгиланган талобларга риоя этиш буйича назорат олиб боради ва бахолайди;

Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими – булим барча корпоратив муносабатлар қатнишчилари (акциядорлар, кузатув кенгаши аъзолари, ижро органи ва давлат органлари) хуқуқлари ва монфатларига, корпоратив муносабатлар конунчилиги талабларига, бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатлар ва жамият ички хужжатлар талобарига риоя этилишини таъминлайди. Юқорида келтирилган барча органлар билан хамкорликда, корпоратив бошқаруви ягона қойда ва стандартларини жорий этишни, корпоратив мосалалари буйича юқорида келтирилган барча органлар ишини давлат органлари билан мувофиклаштиради ва хамкорликни ташкил этади.

Agar hatolik topsangiz Ctrl+Enter ni bosing